Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясиининг Ўқув маркази таълим портали бўйича

ЭСЛАТМА

Ҳурматли тингловчи!

2019 йилнинг 29 майидан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази таълим порталида масофадан туриб навбатдаги малака ошириш ўқув курси бошланди.

Тасдиқланган рўйхат асосида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари таълим порталига алоҳида логин ва пароль асосида кириши белгиланди. Мазкур ўқув курсни замон талаблари даражасига етказиш учун яратилган янги таълим порталига зарур ўқув-услубий материаллар, маърузалар, слайдлар жойлаштирилди ва синов тариқасида масофали ўқув йўлга қўйилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг бўлим мудирлари, мутахассислар ва ўқитувчи-тренерлар модератор сифатида масофадан туриб тингловчилар билан бевосита мулоқот олиб боради. Сизларни фаол бўлиш ва тақдим этилган материаллардан унумли фойдаланишга чақирамиз.

Таълим порталини янада такомиллаштириш мақсадида ўз фикр-мулоҳазалар ва таклифларингизни oquv.markaz@kasaba.uz  электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.

O'tkazib yuborish

Ruxsat etilgan kurslar